Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг маълум қилишича, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони ўтган бир кунда 247 минг кишига кўпайган ва жами 15 миллион кишидан ошган.
Ташкилотнинг сўнгги маълумотига кўра, ўтган 24 соат мобайнида дунё бўйича коронавирус билан боғлиқ 247 минг 225 та ҳолат қайд этилган, 7 минг 97 бемор вафот этган. Ҳозирда сайёрамиз аҳолисининг 15 миллион 12 минг 731 нафари инфекция юқтирган. Пандемиядан вафот этганлар сони 650 минг 150 кишини ташкил этмоқда.
Коронавирусга чалинганлар энг кўп Шимолий ва Жанубий Америкада қайд этилмоқда (7 миллион 948 минг 513 киши), ундан кейин Европа ( 3 миллион 147 минг 860 киши) бормоқда.
ЎзА