Вазирлар икки томонлама муносабатларнинг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг режалаштирилган муддатда Россия Федерациясига амалга оширадиган давлат ташрифига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар олий даражадаги тадбир кун тартибини шакллантириш ҳамда тегишли ҳужжатларни ўзаро мувофиқлаштириш ишларини давом эттиришга келишиб олдилар.
Ташриф якунларига кўра Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг Ҳар томонлама стратегик шериклиги тўғрисидаги декларация имзоланиши муҳимлиги таъкидланди.
Мамлакатимизнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислиги доирасида Ўзбекистон ва Россия ўртасида келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.
Вазирлар Россия Федерацияси ва Марказий Осиё ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг навбатдаги учинчи “RF + C5” шаклидаги учрашувини ўтказиш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Мулоқот чоғида Комилов ва Лавров дунёдаги коронавирус билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилди. Касалликнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш масалаларида яқин ҳамкорликни давом эттиришдан ҳар икки томон манфаатдор экани билдирилди.