Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ҳукумат аъзолигига номзодлар кўриб чиқилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлигига номзодлар депутатлар томонидан маъқулланди:
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига – Раматов Очилбой Жуманиёзович;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири лавозимига – Қўчқоров Жамшид Анварович;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раиси лавозимига – Абдуҳакимов Азиз Абдуқаҳарович;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Хотин–қизлар қўмитаси раиси лавозимига – Боситхонова Эльмира Эркиновна.
ЎзА