Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг таклифига биноан 2019 йил 31 июль – 1 август кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
Минск шаҳрида олий даражадаги Ўзбекистон – Беларусь мулоқотининг давоми сифатида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.Президентлар Ўзбекистон миллий саноат кўргазмаси ва Беларусь юқори технологиялар парки билан танишадилар.Музокаралар якунида Президентларнинг Қўшма баёноти имзоланиши ҳамда Ўзбекистон – Беларусь кўп қиррали шериклигини, жумладан, инвестициялар, ишлаб чиқариш, илмий-техник кооперация соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга, ҳудудлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатишга мустаҳкам асос яратадиган салмоқли ҳужжатлар тўплами қабул қилиниши кутилмоқда.

ЎзА