3 апрель санасининг тарихга муҳрланган муҳим воқеалари

1829 йил. Англиялик Жеймс Каррингтон кофе майдалагич ускунаси ихтироси учун патент олди.
1879 йил. София – Болгариянинг пойтахт шаҳри, деб эълон қилинди.
1967 йил. Машҳур “Кавказ асираси ёки Шурикнинг янги саргузаштлари” кинофильми намойиш премьераси бўлиб ўтди.
1987 йил. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти биносида чекиш тақиқланди.
2004 йил. Оролбўйи генофондини муҳофаза қилиш хайрия жамғармаси ташкил этилди.
2017 йил. Россиядаги Петербург метрополитенида амалга оширилган теракт оқибатида 16 киши ҳалок бўлди.
Ушбу санада дунё ҳамжамиятида “Халқаро базмлар куни” (World Party Day) кенг нишонланади. Қувноқ характерга эга бўлган ушбу байрам муҳим мақсадларда тарихга муҳрланган. Бу кунда ёшлар иштирокида “Урушга қаршимиз” шиори остида турли кўргазмалар, сайллар ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилади. 1996 йил АҚШда мазкур байрамнинг илк тантаналари нишонланган.

 

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА