Қадимда Марс сайёраси Ердан серсув бўлганми?

Олимлар Марс сайёраси қадимда серсув дарёларга бой бўлганини тахмин қилмоқда. Шу ҳақдаги илмий мақола “Science Advances” журналида чоп этилди.
Мақолада қайд этилишича, Чикаго университети тадқиқотчиси Эдвин Кайт бошчилигида олиб борилган ўрганишлар натижаси Марс сайёраси қадимда серсув дарёларга бой бўлган, деган фаразни илгари сурмоқда.
Тахмин ҳақиқатга яқин бўлиши мумкин. Мисол учун, Марс орбитасидан олинган суратларда сайёра сатҳида узундан-узоқ дарё ўзанларига ўхшаш тизимлар борлиги кўзга ташланади. Бундан ташқари, марсаходлар ҳам фақат сув ёрдамида шаклланиши мумкин бўлган тоғ жинсларини аниқлаган.
photo5253479679095056949.jpg
Эдвин Кайт каби олимлар фикрича, шу каби далиллар Қизил сайёра 2-3 миллиард йил олдин серсув дарёларга эга бўлганини исботлайди.
Ҳозирги кунда Марсда сув фақат муз ҳолатида учрайди. Вақти-вақти билан сайёра сатҳида суюқ ҳолатда ҳам сув пайдо бўлиб туради.

 

ЎзА