2022 йилда Ўзбекистон аҳолисини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади. Бу ҳақда айни пайтда Ўзбекистон миллий матбуот марказида бўлиб ўтаётган Давлат статистика қўмитаси тадбирида маълум қилинди. 
Маълумотига кўра, аҳолини рўйхатга олиш жаҳон стандартлари асосида ўтказилади.
Ҳозирда аҳолини рўйхатга олишнинг ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилмоқда. Рўйхатга олиш ишлари 3 босқичдан иборат бўлиб, айни вақтда унга тайёргарлик кўрилмоқда.
Энг сўнгги аҳолини рўйхатга олиш тадбири 1989 йилда ўтказилган ва унда 19.9 миллион аҳоли рўйхатга олинган.
Ўзбекистон мустақиллик даврида аҳолини демографик рўйхатга олиш тадбири амалга оширилмаган.
Рўйхатда аҳолининг демографик кўрсаткичлар миллати, ёши, саломатлиги, лавозими қайси транспортдан фойдаланиши каби белгилари ҳам ҳисобга олинади.
Тадбирга сарфланажак маблағ ҳозирча белгиланмаган ва у ишлаб чиқилиш жараёнида.
Сайтимизни кузатиб боринг! Тадбир давом этмоқда.

 

Анора Содиқова, ЎзА