Туризм қўмитаси делегацияси Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган “Global Travel” форумида ғолибларни тақдирлаш маросимида иштирок этди.

Тадбир давомида “Trip.com Group Limited”  халқаро онлайн сайёҳлик платформаси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Энг яхши ҳамкор” ва “Энг яхши туризм дестинацияси” номинацияларида ғолиб деб топилди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, “Trip.com Group Limited”  Хитойнинг энг йирик сайёҳлик компанияси бўлиб, унинг онлайн платформалари жойлаштириш воситалари ва саёҳатларни банд қилиш, транспорт чипталарини сотиб олиш, жамоавий саёҳатларни ташкил қилиш хизматларини тақдим этади.

Мазкур компания дунёнинг 220 мамлакати бўйлаб 1,7 миллиондан ортиқ жойлаштириш воситаси ва минтақалардаги 3 минг 400 аэропорт ўртасида парвозларни амалга оширадиган 600 дан ортиқ авиакомпаниянинг рейсларини ўз ичига олган. Дунёдаги онлайн сайёҳлик агентликларининг “Катта тўртлиги” қаторига киради. Қароргоҳи Хитойнинг Шанхай шаҳрида жойлашган.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА