Фоторепортаж
Айни кунларда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Наманган вилояти бўйича фотомухбири Ҳотам Мамадалиев хизмат сафари билан Ҳиндистонда бўлиб турибди. Фотомухбиримиз Ҳиндистон жанубидаги Керала штати Кожикоде (олдинги номи Каликут) шаҳридан тайёрлаб жўнатаётган фоторепортажларни ҳукмингизга ҳавола этмоқдамиз.
Кожикоде Араб денгизи соҳилидаги гўзал ва бетакрор шаҳар. Ҳиндистон жанубидаги Керала штатининг ушбу шаҳрида 600 минг аҳоли истиқомат қилади. Аҳолининг асосий даромад манбаи савдо ва туризмдир.
Кожикодени “денгиз шаҳри” деб атаса ҳам бўлади. Ундаги, айниқса, балиқ бозори машҳур. Бу ерда бир кунда юздан ортиқ турда минг тонна балиқ сотилади. Харидорлар эса мамлакатнинг турли нуқталаридан келишади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА