Давлат хизматчиларининг компетенцияларини баҳолаш бўйича Корея тажрибаси ўрганилмоқда. Мазкур малака ошириш дастури Корея Республикаси Персонални бошқариш вазирлиги ҳамда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

Маълумот учун, ўқув олий даражада эришилган келишувлар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди. Мазкур малака ошириш курси Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти (NHI) негизида бошқарув кадрларини комплекс баҳолаш соҳасида миллий эксперт-тренерларни тайёрлаш, шунингдек, миллий мутахассислар томонидан интервью ўтказиш, баҳолаш усулларини ишлаб чиқиш мақсадида ташкил қилинди. Дастурда Раҳбар кадрларни баҳолаш марказига ассессорлар сифатида жалб қилинган идора ва ташкилотларнинг бошқарув ходимлари иштирок этмоқда.

Хизмат сафари якунлари бўйича раҳбар кадрларни баҳолаш тизимини такомиллаштириш мақсадида “Тренерлар учун тренинглар” (ТоТ) дастури ишлаб чиқилиши режалаштирилган.

ЎзА