Дунё ҳафта ичида 18-24 март муҳим воқеалари қисқа сатрларда

Конго. Темир йўл ҳалокати оқибатида 24 киши вафот этди. 
Сурия. Идлиб, Латакия ва Ҳалаб шаҳарларида террор гуруҳлар томонидан тинч аҳолига қарата қуролли ҳужумлар амалга оширилди. Ўнлаб аҳоли ҳалок бўлди.
АҚШ. Мамлакат ўрта-ғарбий штатлари ─ Небраска, Айова ва Висконсида юз берган кучли ёғингарчилик оқибатидаги сув тошқинларида ўнга яқин аҳоли ҳалок бўлди.
Қозоғистон. Мамлакат биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев истеъфога чиқди.
Африка. Мозамбик, Зимбабве ва Малави шаҳарларига урилган “Идай” бўрони оқибатида 1 000 га яқин аҳоли ҳалок бўлди. Хусусан, табиий офат Мозабикда 645, Зимбабведа 259, Малавида 56 киши ҳаётига зомин бўлди.
Буюк Британия. Мамлакатнинг 5 миллион аҳолиси Brexitни бекор қилиш талаби ифодаланган жамоавий мурожаатга имзо чекди.
Хитой. Яньчен шаҳридаги саноат корхонасида юз берган ёнғин оқибатида 64 киши ҳалок бўлди. 600 киши жароҳатланди.
Ироқ. Тигр дарёсида ҳаракатланаётган кема қулаши оқибатида 70 дан ортиқ киши ҳалок бўлди.
Таиланд. Мамлакатда парламент сайлови бўлиб ўтди.
Гана. Мамлакат ғарбий ҳудудида икки йўловчи автобуси тўқнашуви оқибатида юз берган йўл транспорт ҳодисасида 50 киши ҳалок бўлди.

 

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА