Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг “Ишонч телефони” орқали Нукус шаҳри, Амир Темур кўчаси 72-уйда яшовчи фуқаро А.Музаффаров “Нукус авто савдо” корхонасига “Cobalt” машинаси учун 84 миллион 164 минг 910 сўм пул ўтказгани, аммо автомашинаси чиқиш санасида истеъмолчига уни Хоразм вилоятидан олиш кераклигидан норози бўлиб мурожаат қилган.
Бунинг натижасида истеъмолчи билан тузилган шартномага асосан, автомашина 14 кунга кечиккани ҳамда шартномада кўрсатилган шартларига кўра, кечиктирилган кун учун 0,01 фоиз яъни 117 минг 831 сўм пеня тўланди. Шу йилнинг 23 январь куни “Cobalt” машинаси Нукус шаҳрининг ўзида истеъмолчига топширилди.