Хўш, мазкур логотип нималарда акс эттирилади?
Тошкент шаҳар ҳокимлигида туризмни янада ривожлантириш, туризм брендини яратиш ва тарғиб қилиш масалаларига бағишланган бошқарма раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишда пойтахтнинг Туризм бренди сифатида Тошкент шаҳри ёзуви ҳамда манзараси акс этган логотип қабул қилинди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Мазкур Туризм бренди хорижий ва маҳаллий туризм кўргазмаларида, савдо ярмаркаларида, ташкил этиладиган турли тадбирларда, Тошкент шаҳри ва маданий объектларига йўналтирувчи йўл хариталарида, гайдбукларда, реклама баннерлар ва билбордларида, шаҳарнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилувчи видео-роликлар ва кўрсатувларда, туризм объектларида ва унинг атрофида жойлашган савдо расталарида сотилаётган сувенир-совға, кийим-бошлар, миллий маҳсулотларда акс эттирилади.
ЎзА