Пойтахтимиздаги “Ашхобод“ боғида Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ҳамда Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда “Ҳаётда муваффақият қозониш ҳар кимнинг ўз иродасига боғлиқ” шиори остида мусобақа ўтказилди. Унда имконияти чекланган ёшлар иштирок этиб, ўз имкониятларини синовдан ўтказдилар.
Мусобақанинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар, юртимизда жисмоний имконияти чекланган кишилар спортига давлат сиёсати даражасида эътибор эътибор берилаётганини алоҳида эътироф этишди.
Шундан сўнг мусобақаларга старт берилди. Беллашувларда 18 ёшдан 30 тошгача бўлган имконияти чекланган ҳаваскор спортчилар иштирок этишди. Мусобақа иштирокчилари 50, 150 метр масофани ногиронлик аравачаларда босиб ўтиш шартлари бўйича ўзаро беллашдилар.
Қизғин ва муросасиз ўтган беллашувларда ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва фахрий ёрлиқлар ҳамда қимматбаҳо совринлар билан тақдирландилар.
Назокат Ражабова, ЎзА