Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабар қилишича, 25 сентябр куни соат 17:30 ларда Нурота тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-36 “Жиззах-Фориш-Қизилча” автомобиль йўлининг 40-41 км оралиғида ЙТҲ содир бўлади.
“Тойота” русумли автомобиль бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган “Ласетти” билан тўқнашиб кетган.
ЙТҲ натижасида “Тойота” автомобилида бўлган Покистоннинг икки нафар фуқароси ҳамда “Ласетти” ҳайдовчиси ҳалок бўлган.
Бир нафар покистонлик фуқаро турли даражада тан жароҳатлари олган.
Жароҳатланган фуқаро Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий вилояти филиалига ётқизилган.
Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.
ЎзА