Аввал хабар берганимиздек, АҚШнинг Миссисипи штати Миллий гвардияси қўмондони – штат губернатори ўринбосари Ж.Бойлз бошчилигидаги делегация Тошкентда ишчи сафар билан бўлиб турибди.
Делегация вакиллари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясига ташриф буюриб, ҳарбий таълим муассасаси тарихи, бугунги фаолияти билан танишди.
Академияда курсантлар учун яратилган шароитлар, замонавий ўқитиш услуби, шунингдек, таълим муассасаси музейидаги Қуролли Кучларимиз тарихига оид экспонатлар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Нурилло Насриев, ЎзА