Олимпия ўйинлари ғолиби Шаҳрам Ғиёсовнинг устози Равшан Хўжаев бокс бўйича Озарбайжон эркаклар терма жамоасининг янги бош мураббийи вазифасига тайинланди.

Шу кунгача Озарбайжон бокс федерациясида техник директор лавозимида ишлаб келаётган ҳамюртимиз Равшан Хўжаев кеча Озарбайжон бокс федерацияси йиғилишида кенг жамоатчиликка янги бош мураббий сифатида таништирилди.

Айтиш лозим, 44 ёшли бокс мутахассиси Р.Хўжаев халқаро тоифадаги спорт устаси ҳисобланади. Мураббийлик фаолиятини 1998 йилдан бошлаган Хўжаев Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият кўрсатган кубалик мутахассис Педро Рокенинг ўрнини эгаллади.

Т.Рўзиев, ЎзА