Пойтахтимизда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) иштирокчи давлатлари адлия вазирлари кенгашининг 18-мажлиси бўлиб ўтмоқда.
Унда Беларусь, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон адлия вазирлари ва Қирғизистон адлия вазири ўринбосари иштирок этмоқда.
Таъкидланганидек, глобаллашув ва давлатлараро алоқаларнинг кучайиши шароитида МДҲ мамлакатлари ҳуқуқий соҳада фаол мулоқот ва ҳамкорликни талаб этадиган янги муаммоларга дуч келмоқда.
Адлия вазирлари кенгаши иштирокчи мамлакатлар фаолиятини мувофиқлаштириш, ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш ва қонунчиликни ривожлантиришда муҳим роль ўйнамоқда.
Бу фуқаролар ҳуқуқларини янада самарали ҳимоя қилиш, ҳуқуқий хизматлар сифатини ошириш ва халқаро мажбуриятларни бажаришга хизмат қилади.
Н. Абдураимова, ЎзА