АҚШ Президенти Жо Байденнинг Ҳиндистон, Япония ва Австралия Бош вазирлари билан QUAD (Тўрт томонлама хавфсизлик мулоқоти) форматидаги учрашуви якуни бўйича эълон қилинган қўшма баёнот шу ҳақда.

– Кибер макондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият ёмонлашуви муносабати билан QUAD давлатлари хавфсизлик соҳасида кибер жиноятчилар ва давлатга дахлдор бўлмаган бошқа шахслар томонидан юзага келтириладиган умумий таҳдидларга қарши курашиш учун ҳамкорликни кучайтириш ниятида, – дейилган ҳужжат матнида.

Таъкидланишича, тўрт давлат кибер муҳитдаги таҳдидлар юзасидан кўпроқ маълумот алмашиш орқали жамоавий тармоқ мудофаасини кучайтириш ва техник имкониятни яхшилаш бўйича аниқ чоралар кўришга интилади.

QUAD 2007 йил Япония Бош вазири Синдзо Абе томонидан эркин ва очиқ Ҳинд-Тинч океани минтақаси қадриятларини баҳам кўрадиган тўрт давлатнинг норасмий маслаҳат механизми сифатида ташкил қилинган.

Япония ва Австралия тузилмага Қўшма Штатлар иттифоқчиси сифатида кирган бўлса, иттифоқчилик муносабати билан боғланмаган Ҳиндистон, асосан, Ҳинд-Тинч океани минтақасида мустаҳкамланиб бораётган ўрни ва Хитой билан кескинлашаётган қарама-қаршилик туфайли мазкур гуруҳга қабул қилинган.