Ўзбекистонлик ФИФА ва ОФК комиссари Олим Арифов Россия майдонларида ўтаётган Жаҳон чемпионатида учинчи маротаба комиссарлик қиладиган бўлди.
ФИФА томонидан Олим Арифовга «А» гуруҳи ўйинларининг сўнгги туридан ўрин олган Уругвай – Россия ўйини ҳам ишониб топширилди.
Қайд этиш керакки, шу пайтга қадар нафақат Ўзбекистондан, балки Марказий Осиёдан бирорта мутахассис мундиалларда комиссар сифатида ишламаган. Олим Арифов бу борада биринчи бўлди.
Уругвай – Россия учрашуви 25 июнь куни Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.
ЎзА