Мамлакатимизда Лос-Анжелес-2028 Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган флаг футболини ривожлантирадиган спорт федерацияси ташкил этилиши кутилмоқда.
Шу кунларда Ўзбекистон Америка ва флаг футбол федерациясини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ишлаб чиқилган низом лойиҳаси дахлдор ташкилотларнинг мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилиб, рўйхатдан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этилган.
Айтиш лозим, ушбу спорт тури бўйича бугунги кунда 64 та мамлакатда миллий федерациялар ташкил этилган бўлиб, улар орасида Канада, Бразилия, Мексика, Япония, Англия, Германия, Франция, Австрия, Швеция ва АҚШ давлатларида ушбу спорт тури анча ривожланган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 14-30 июль кунлари АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида ўтадиган XXXIV ёзги Олимпия ўйинлари дастуридан 36 та спорт тури ўрин олган бўлиб, флаг футбол Олимпия дастурига киритилган 5 та янги спорт туридан бири саналади.
Т. Рўзиев, ЎзА.