Республикачи конгрессмен, собиқ Президент Дональд Трампнинг тарафдори Майк Жонсон АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери этиб сайланди. “CNN” телеканали хабарида овоз бериш жараёнида унинг номзодини 220 депутат қўллагани, рақобатчи-демократ Ҳаким Жефрис 209 овоз олгани айтилган.
Амалдаги тартибга кўра, спикер сайловида номзодни қўллаш учун камида 217 овоз зарур.
Трамп Жонсонни ғалаба билан табриклаган.
– Жонсон Вакиллар палатасининг ажойиб спикери бўлади, биз унга ёрдам беришдан мамнун бўламиз,- деган собиқ давлат раҳбари.
Палата 3 октябрь куни республикачи спикер Кевин Маккартини лавозимидан четлатган.
Хабарда таъкидланишича, спикерсиз бюджет ёки бошқа қонунлар қабул қилиниши мумкин эмас.
ЎзА