Республикачи конгрессмен, собиқ Президент Дональд Трампнинг тарафдори Майк Жонсон АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери этиб сайланди. “CNN” телеканали хабарида овоз бериш жараёнида унинг номзодини 220 депутат қўллагани, рақобатчи-демократ Ҳаким Жефрис 209 овоз олгани айтилган.

Амалдаги тартибга кўра, спикер сайловида номзодни қўллаш учун камида 217 овоз зарур.

Трамп Жонсонни ғалаба билан табриклаган.

– Жонсон Вакиллар палатасининг ажойиб спикери бўлади, биз унга ёрдам беришдан мамнун бўламиз,- деган собиқ давлат раҳбари.

Палата 3 октябрь куни республикачи спикер Кевин Маккартини лавозимидан четлатган.

Хабарда таъкидланишича, спикерсиз бюджет ёки бошқа қонунлар қабул қилиниши мумкин эмас.

 

ЎзА