Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари бугун Исроил ва Фаластин ўртасидаги зиддият кучайиши муносабати билан фавқулодда йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда ташкилот бош дипломати Жозеп Боррель ижтимоий тармоқ орқали маълум қилган. Бўлажак учрашув формати ҳақида маълумот берилмади.

Aввалроқ Европа Иттифоқи ХAМAС бошлаган “Aл-Aқса тошқини” операцияси фонида Исроилни қўллаб-қувватлашини билдирган эди.

Идора баёнотида, шунингдек, Яқин Шарқда тинчликни қарор топтириш мақсадида минтақада барқарорликка эришишга қаратилган саъй-ҳаракат муҳимлиги таъкидланди.

Aввалроқ Жозеп Боррель тўқнашувни зудлик билан тўхтатишга чақирган эди.

ЎзА