“Ханчжоу-2022” Осиё ўйинларининг сўнгги кунларида вакилларимиз медаллар шодасини тақдим этишда давом этмоқда.
Мусобақанинг оғир атлетика бўйича вазни 109 килограммдан ортиқ полвонлар ўртасида Рустам Жангабаев Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритди.
Рустам Жангабаев даст кўтаришда 190, силтаб кўтаришда 233, умумий ҳисобда 423 кг натижа қайд этди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА