Украина Бош вазирининг Европа ва Евроатлантика интеграцияси бўйича ўринбосари Ольга Стефанишина пайшанба куни НAТО Бош котиби Йенс Столтенберг билан учрашди.
Учрашувда энергия хавфсизлигини муҳокама қилиш учун Украина – НAТО кенгашини чақириш таклиф қилинди.
Бу ҳақда Украина ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
Стефанишина ва Столтенберг Брюсселда НAТОнинг Вильнюсдаги саммити қарорлари бажарилиши ва Украинанинг уруш шароитидаги фавқулодда эҳтиёжини муҳокама қилди.
Бош вазир ўринбосари, шунингдек, Вильнюс саммитида келишилган Киев ва Aльянс ҳамкорлигининг янги формати бўлмиш Украина – НAТО кенгашини эслатди.
Шу йил июль ойида Россия Қора денгиз дон ташаббусидан бир томонлама чиқиб кетгач, Кенгашнинг биринчи навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.
Стефанишина Украина Кенгашга биринчи навбатда Aльянс билан интеграция воситаси сифатида қарашини таъкидлади ва яқин келажакда тузилма доирасида энергия хавфсизлиги бўйича йиғилиш ўтказишни таклиф қилди.
ЎзА