ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли, хусусан, хотин-қизлар бандлигини ошириш, уларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Чимбой тумани Болыс овулида 820 дан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Улардан 375 нафари хотин-қизлардан иборат. Ҳозирда 35 нафар хотин-қиз вақтинча ишсиз бўлиб, уларни иш билан таъминлашга устувор эътибор қаратилмоқда. Бу жараёнда ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга, тадбиркорликка ўргатиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, овулда яшовчи Айжан Жуманазаровага оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиши учун ҳоким ёрдамчиси тавсияси билан “Агробанк” филиали томонидан 15 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилди. Бу маблағ ҳисобига Айжан Жуманазарова хонадонида тикувчилик фаолиятини йўлга қўйиб, аҳолидан миллий ва замонавий кўринишдаги кўрпача ва ёстиқларга буюртмалар олмоқда. Шу билан биргаликда опа овул хотин-қизларига “Устоз-шогирд” анъанаси асосида тикувчилик сир-асрорларини ўргатмоқда.

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА