Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар кенгаши Хитойда ўтадиган “Ханчжоу-2022” ёзги Осиё ўйинларида ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган таркибни эълон қилди.

Унга кўра, 60 килограммда Дилшод Баратов, 66 килограммда Муроджон Йўлдошев, 73 килограммда Сардор Нуриллаев, 81 килограммда Мусо Собиров, 90 килограммда Давлат Бобонов, 100 килограммда Музаффарбек Тўрабоев, +100 килограммда Алишер Юсупов “кичик Олимпиада” ўйинларида медаллар учун кураш олиб боради.

Осиё ўйинларининг хотин-қизлар ўртасидаги беллашувларида Ҳалима Қурбонова 48 килограммда, Диёра Келдиёрова 52 килограммда, Шукуржон Аминова 57 килограммда, Севинч Исоқова 63 килограммда, Гулноза Матниёзова 70 килограммда, Ирисхон Қурбонбоева 78 килограммда ҳамда Рината Илматова +78 кило оғирликдаги баҳсларда Ўзбекистон шарафи учун татамига чиқади.

Эслатиб ўтамиз, Осиё ўйинларининг дзюдо мусобақалари 24-27 сентябрь кунлари ташкил этилади.

Т.Рўзиев, ЎзА