Алмати шаҳрида қиличбозлик бўйича ўтаётган “Осиё-2023” турнирининг сабля йўналишида ўсмирлар ва ёшлар жамоаси аъзолари иштирок этмоқда.
Қувонарлиси ҳамюртларимиз Наргиза Утебаева ва Нурсилтан Кенесбаев ёшлар ўртасидаги баҳсларда олтин медалга сазовор бўлди. Шоназар Абдулов 2-ўрин ва Севара Ғаниева 3-ўринни эгаллади.
Ўсмирлар ўртасидаги яккалик баҳсларда Нуркелди Турганбаев, Дилноз Уснатдинова ва Наргиза Утебаевалар бронза медалини қўлга киритди.
Турнир ғолиблари диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА