Айни пайтда Россия элчихонасининг 45 ходими Кишинёв аэропортига етиб келгани айтилмоқда.
26 июль куни Молдова ташқи ишлар вазирлиги россиялик дипломатлар сонини қисқартиришга қарор қилгани ҳақида хабар тарқатган эди. Бунга Россия Молдовада жосуслик ҳаракатларини олиб бораётгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Жосуслик ҳақида хулосага келишга эса РФнинг Кишинёвдаги элчихонаси томида 28 та антенна ва йўлдош тарелкалари ўрнатилгани асос бўлган. Молдова томонининг таъкидлашича, масалан Россиянинг Бельгиядаги элчихонасида антенналар сони оз. Хуллас, Молдова ташқи ишлар вазирлиги қарори билан 15 августгача Россия элчихонасининг 45 нафар ходими Молдовани тарк этиши керак эди.
Россия – Молдова авиарейслари қатнови ўтган йили февралдан ёпилгани учун элчихона ходимларини олиб кетишга Москвадан махсус Ту-214 борти етиб келгани айтилмоқда.