Венгрияда дзюдо бўйича “Мастерс” туркумига кирувчи йирик мусобақа бошланди.

Турнирнинг бугунги дастурида енгил вазн тоифасида баҳслар бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 8 нафар вакили медаллар учун кураш олиб боради.

Мусобақада полвонларимиз қуйидаги рақибларига қарши баҳслашади:

60 кг: Дилшод Баратов – Родриго Лопес (Португалия)

-60 кг: Достон Рўзиев – Артём Лесиук (Украина)

-66 кг: Сардор Нуриллаев – Алберто Мартин (Испания)

-66 кг: Муҳриддин Тиловов – Ан Баул (Жанубий Корея)

-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова – Андрея Стоядова (Сербия)

-52 кг: Диёра Келдиёрова – Ерин Жунг (Жанубий Корея)

-52 кг: Сита Қадамбоева – Хорлодои Бишрелт (БАА)

-57 кг: Шукуржон Аминова – Леле Лаирне (Буюк Британия)

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА мухбири