Ухань вирусология институти тақиқланган ҳисоботни беришдан бош тортгани сабабли АҚШ ушбу муассасани молиялаштирмаслик тўғрисида қарор чиқарди. Бу ҳақда “Блумберг” Америка ҳукумати берган маълумотга таяниб хабар тарқатди.

Маълум бўлишича, АҚШ соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат вазирлиги ўтган йил сентябрда текширув бошлаган. Ўшанда идора мазкур институт фаолияти Америка федерал қонунларига мувофиқ келмаётгани сабабли ёпилиши кераклигини билдирган.

Аввалроқ Қўшма Штатлар коронавирус келиб чиқиши манбаларини текшириш бошланганини эълон қилган эди. Шундан кейин Ухань институти АҚШ ҳукумати диққат марказига айланди.

Қўшма Штатлар мазкур тадқиқот муассасасини ҳамкорлик қилишдан бош тортаётганликда, текширув ҳужжатларини бермаётганликда айблади.

Хабардан шундай хулоса қилиш мумкинки, энди мазкур лаборатория федерал молиялаштириш дастуридан чиқарилади.

Агентлик ёзишича, худди шундай воқеа 2020 йил июнь ойида ҳам кузатилган эди.