Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилган Финляндиянинг ушбу мамлакатдаги элчиси Антти Хелантеряга “кескин норозилик билдирилди”.
Финляндиянинг Москвадаги элчихонаси ва Санкт-Петербургдаги бош консулхонасининг 9 нафар ходими “нон грат шахс”, дея эълон қилинди. Бу ҳақда бугун Россия ТИВ маълум қилди.
Шунингдек, Москва 1 октябрдан бошлаб “Финляндиянинг Санкт-Петербургдаги бош консулхонаси фаолиятига берилган розиликни бекор қилди”, дейилади баёнотда. Фин томонига тегишли нота тақдим этилди. Июнь ойида Финляндиядаги Россия дипломатик ваколатхонасидан тўққиз нафар ходим чиқариб юборилган эди.
ЎзА