Айни кунларда 2023/2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш жараёнлари давом этмоқда.

Қабул жараёнларини юқори даражада ўтказиш, абитуриентларга қулай шароитлар яратиш мақсадида барча олий таълим муассасаларида қабул жараёнига оид Низом, йўриқномалар, қабул қоидалари, қабул квотаси, тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар тўғрисида тўлиқ маълумотлар, шунингдек, кириш имтиҳонлари ва уларни ўтказиш тартиби, фанлар бўйича ўтказиладиган маслаҳатлар жадвалини акс эттирувчи баннер ва эълонлар тахтаси ташкил этилган.

Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига таълим йўналиши бўйича маълумотлар бериш мақсадида қабул ҳайъати таркибида маслаҳатчи ва тиббий ходим фаолият кўрсатиб, таълим йўналиши ва билим юрти фаолияти тўғрисида маълумот ва тавсиялар бериши йўлга қўйилди.

Хўш, бу йилги қабул жараёнининг қандай фарқли жиҳатлари бор? Бўлажак талабалар ва уларнинг ота-оналари нималарни билиши керак? Умуман, бу йилги қабул олдингилардан нимаси билан фарқланади?

Бу каби саволларга жавоб топиш учун Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети декани Равшан  Раимжоновни суҳбатга чорладик.

Батафсил:

М.Турдалиева, И.Исматов, ЎзА