Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Светлана Ортиқова Хитой Халқ Республикаси Бош прокурори ўринбосари Чжан Чжицзе билан учрашди.
Учрашувда томонлар икки давлат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги ҳуқуқий ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини муҳокама қилди.
Жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида идоралараро алоқаларни янада ривожлантиришга тайёр эканлигини билдирдилар.
Ўз навбатида, Хитой томони жорий йилда Хитойда режалаштирилаётган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар Бош прокурорларининг йиғилиши доирасидаги мулоқотнинг аҳамиятини таъкидлаб ўтди.
Тадбир дўстона ва конструктив мулоқот руҳида бўлиб ўтди.
Н.Абдураимова, ЎзА