Хитой Украинадаги кескинликни юмшатиш, томонлар ўртасида музокарани қайта бошлаш учун барча имкониятдан фойдаланади, деди ХХРнинг Россиядаги элчиси Чжан Ханьхуэй.

– Хитой бундан кейин ҳам “Украина инқирозига сиёсий йўл билан барҳам бериш бўйича “ўз позицияси” асосида томонлар билан мулоқотни мустаҳкамлайди, муроса йўлини шакллантиради, ўзаро ишончни кучайтиришга ҳаракат қилади, халқаро ҳамжамиятнинг ҳарбий амалиётни тўхтатишга қаратилган саъй-ҳаракатини қўллаб-қувватлайди, инқирозни сиёсий йўл билан ҳал қилишда бор имкониятини ишга солади, – дея таъкидлади дипломат.

ХХР Евросиё минтақаси ишлари бўйича махсус вакили Ли Хуэй 15-28 май кунлари Европага сафар қилиб, Украина, Польша, Франция, Германия, Бельгия ва Россияга борди, ҳамкорлар билан Хитойнинг инқирозни сиёсий йўл билан ҳал қилиш бўйича тинчлик ташаббусини муҳокама қилди.

Мамлакат ҳукумати февралда можарони тўхтатиш бўйича режа ҳам тақдим этган эди.