Вазирлар Маҳкамаси “Хива шаҳрида Халқаро этноспорт фестивалини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Этноспорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 25 майдаги ПҚ – 259-сон қарорига мувофиқ, 2023 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба Халқаро этноспорт фестивали ўтказилиши ҳамда Тошкент шағрида Миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари музей очилиши кўзда тутилган эди.

Ҳукумат қарорига кўра, Халқаро этноспорт фестивалининг дастлабкиси 2023 йил 7-10 сентябрь кунлари Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” тарихий мажмуасида ўтказилади.

То жорий йилнинг сентябрь ойига қадар фестиваль ўтказиладиган майдон ва ҳудудлар шай ҳолатга келтирилади, шунингдек, Хива шаҳри бўйлаб кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилади.

Хива ва Урганч шаҳарларининг марказий кўчалари, диққатга сазавор жойлари, фестиваль ўтказиладиган мажмуа атрофларига Этноспорт ассоциацияси томонидан тақдим этилган фестиваль ҳақида маълумот берувчи реклама роликлари, махсус баннерлар, афиша ва плакатлар ўрнатилади.

Хива шаҳрида “Халқаро этнофестивал боғи” ташкил этилади.

Олимпия ва паралампия шон-шуҳрати музейида Миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўлими ташкил этилади. Халқ ўйинлари ва миллий спорт турларига оид экспонатлар ушбу бўлимда сақланади.

ЎзА