Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарори билан бошқа давлатларда бўлиб турган ҳамюртларимизнинг 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан олдин президент сайловида конституциявий ҳуқуқини таъминлаш мақсадида мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари қошида 56 та участка сайлов комиссияси ташкил этилган.
Сайлов участкалари ишини ваколатхона ходимлари, консуллар, элчихона маслаҳатчилари назорат қилади. Участкалар манзили, энг яқин сайлов участкаси ҳақидаги батафсил маълумотни бириктирилган ҳавола орқали топиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича референдум доирасида хориждаги юз минглаб фуқароларимиз участкалар интер фаол харитасидан фойдаланди.
ЎзА