Туркиянинг Адолат ва тараққиёт партияси раиси ўринбосари Нўъмон Куртулмуш Туркия Буюк Миллат Мажлиси (парламенти) спикери этиб сайланди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.
Овоз бериш жараёни учинчи босқичида ғолибни 600 депутатдан 321 нафари қўллаб-қувватлади.
Парламент раислигига турли партиялар томонидан кўрсатилган олти киши даъвогар эди.
Куртулмуш номзодини ҳукмрон фракция ва иттифоқдош Миллатчи ҳаракат партияси илгари сурган.
Сайлов тартибига кўра, овоз бериш уч босқичда ўтказилди. Дастлабки икки турда ғалаба қозониш учун 400 овоз тўплаш зарур эди.
Куртулмуш 2012 йил Адолат ва тараққиёт партиясига қўшилган. 2014-2017 йилларда Бош вазир ўринбосари, 2017-2018 йилларда маданият вазири ва кейин партия етакчиси ўринбосари лавозимини эгаллаган.