Маъмурият кузгача Украинага ёрдам ажратиш учун етарли молиявий захирага эга, конгрессдан қўшимча маблағ сўрашга, ҳозирча, эҳтиёж йўқ, деди Оқ уй миллий хавфсизлик кенгаши стратегик алоқалар бўйича мувофиқлаштирувчиси Жон Кирби.
– Украинани жанг майдонида қўллаб-қувватлаш учун бизда молиявий йил (кузда якунланади) охиригача маблағ етарли, – деди Кирби матбуот брифингида.
Унинг таъкидлашича, қўшимча молиялаштириш учун зарурат туғилса, Оқ уй маъмурияти конгрессдан сўрайди, албатта. Бу иш қулай пайт келганда амалга оширилади, ҳозирча айни эҳтиёж йўқ.