Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар бўлими томонидан Ички ишлар вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди.

Жумладан, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Н. жами 5 минг АҚШ долларини фуқаро А.А.га 57,8 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати ўтказилмоқда.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА