Хитойнинг геология фанлари университети (Ухань) тадқиқотчилари Марс сайёрасида қадимда океан бўлганини исботловчи далил топишди, деб ёзмоқда «Синьхуа» агентлиги.
Профессором Сяо Лун раҳбарлигидаги тадқиқотчилар гуруҳи Хитойнинг Марс юзасини тадқиқ қилаётган “Чжужун” аппарати орқали олинган маълумотларни ўрганиб, илк бор Марс юзасида денгиз чўкмалари мавжудлигига петрологик далил топганини исботлашди.
Агентликнинг таъкидлашича, тадқиқот давомида қадимда Марсда йирик миқдорда суюқлик бўлгани аниқланган, бироқ ушбу фараз жойнинг ўзида таҳлил қилинмагани учун баҳсли бўлиб қолмоқда, дейилади хабарда.
Аввалги Ердан туриб амалга оширилган кузатувлар шуни кўрсатмоқдаки, бундан 3,7 миллиард йил бурун Қизил сайёра юзасида чуқурлиги 140 метрлик океан сувлари мавж урган. Айрим олимларнинг фикрича, сувларнинг катта қисми коинотга буғланиб кетмаган, аксинча Марс тупроғининг тагида яшириниб ётган бўлиши керак.