Баёнотга кўра, Байден “Туркия етакчисини қайта президент этиб сайлангани билан қутлади”.
“Улар мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида яқин шериклар сифатида ўзаро ҳамкорликни давом эттириш бўйича умумий мажбуриятлари борлигини эътироф этишди”, дейилади ҳужжатда.
Суҳбатдошлар НАТО иттифоқчиси сифатида минтақавий ва глобал муаммоларга, жумладан, Вильнюсда 11-12 июль кунлари ўтадиган Альянс саммитида трансатлантик хавфсизликни мустаҳкамлашга жавоб беришга тайёр эканликларини билдиришди”.
Баёнотда айтилишича, америкалик етакчи туркиялик ҳамкасби билан Швециянинг НАТОга кириши масаласини ҳам кўриб чиқишган. Давлат раҳбарлари бу борадаги музокарани келаси ҳафтада давом эттиришга келишиб олганлар.
ЎзА