“Microsoft” президенти Бред Смит сунъий интеллект технологиялари пайдо бўлишини XV асрдаги босмахона ихтироси билан таққослаш мумкинлигини айтди.

Унинг айтишича, сунъий интеллект инсон фаолиятининг ҳар қандай турини яхшилайдиган фундаментал кашфиёт. Шунга карамай, Смит бу жараёнга вақтида “тормоз механизми ўрнатиш”га чақирди. Зеро, технологияларнинг зарари ҳам етарли.

“Microsoft” раҳбари, агар тўғри фойдаланилса, сунъий интеллект инсоният қўлида ажойиб воситага айланиши мумкинлигини таъкидлади.

“Бу бизга тадқиқот ўтказиш, кўпроқ маълумот олиш, мулоқот қилиш ва ахборотни саралашга ёрдам берадиган фундаментал кашфиёт”, деди у.

Нигина Сафарматова, ЎзА