Хитой Марказий Осиё мамлакатларига ўзининг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашда ёрдам беришга тайёр, деди жума куни ХХР раиси Си Цзиньпин Сианда бўлиб ўтган Хитой – Марказий Осиё саммитида.

Синьхуа агентлигининг ёзишича, Си Цзиньпин шунингдек,  “Хитой – Марказий Осиё мамлакатларига ҳуқуқ-тартибот органларининг хавфсизлик соҳаси ва мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашида ёрдам беришга тайёр эканини ҳамда  ушбу мамлакатларнинг минтақавий хавфсизлик ва террорчиликка қарши курашдаги саъй-ҳаракатларини қўллаб қувватлашини”, – таъкидлаган.

«Хитой – Марказий Осиё” саммити 18-19 май кунлари Хитойнинг Сиань шаҳрида Си Цзиньпин раислигида  бўлиб ўтмоқда. Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари иштирок этмоқда.