Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 23 январдаги “Савдо-саноат палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижроси доирасида Шуманай туманида тадбиркорлар хиёбони ташкил этилди.

Таъкидланганидек, республикамизда сўнгги йилларда тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга устувор аҳамият берилмоқда. Уларнинг фаолиятини янада кенгайтириш ва либераллаштириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, маҳсулотлар экспорти салоҳиятини ошириш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқариш борасида амалга оширилаётган муҳим ислоҳотлар янада юқори даражага кўтарилишида тадбиркорлар хиёбони муҳим аҳамият касб этади. Хиёбонда тадбиркорлар учун барча қўлайликлар яратилган. Жумладан, тижорат банклари офислари, инвесторларнинг бизнес лойиҳаларини муҳокама қилиш ҳамда “B2B” учрашувлари учун махсус хоналар, “коворкинг” фаолияти, шунингдек,  Wi-Fi зоналар ташкил қилинган.

Тадбирда иштирок этган туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси мутасаддилари, тадбиркорлик субъектлари вакиллари тадбиркорлар хиёбонида яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,

ЎзА мухбири