Халқаро тест агентлиги (ITA) «Париж-2024» ёзги Олимпия ўйинлари давомида спортчиларни допинг текширувдан ўтказиш бўйича рекорд кўрсаткич ўрнатилганини қайд этди.
Маълумотга кўра, ўйинлар жараёнида енгил атлетика, сув спорти турлари, велопойга, эшкак эшиш ва спорт курашлари каби спорт турларидан умумий ҳисобда 4150 нафар спортчи допинг текширувдан ўтказилган. АҚШ, Хитой, Австралия ва Британия мамлакатлари спортчилари энг кўп текширувга жалб қилинган мамлакатлар қаторидан жой олди.
Бу «Париж-2024» иштирокчиларининг 38,75 фоизи, деганидир. Айни ҳолат Токиода ўтган Олимпия ўйинларидан 4 фоизга, Рио Олимпиадасидан 10 фоизга кўплиги билан ажралиб турди.
Т.Рўзиев, ЎзА