ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳридаги “Дўстлик” майдонида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти томонидан “Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик!” шиори остида кенг қамровли тадбирлар ўтказилди.

Дастур давомида “Қувноқлар ва зукколар” жамоаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тузилмалари, жанговар спорт турлари бўйича ёш спортчилар чиқишлари, “Ёшлар жинояти ва ҳуқуқбузарлигидан ҳоли маҳалла”, “Ёшларгa энг кўп ёрдам кўрсатган тадбиркор”, “Хавфсиз ва равон йўл” лойиҳалари , “Заковат” ўйини, “Дилларда Ватан мадҳи” шиори остида қўшиқ ва шеърият кечаси, волейбол бўйича “Ички ишлар вазири кубоги” спорт мусобақаси, “Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида экскурсия ва бошқа қизиқарли тадбирлар ташкил этилди. Шунингдек, фестиваль иштирокчилари эътиборига санъат ва маданият ходимларининг қизиқарли концерт дастурлари намойиш этилди.

Тадбирлардаги фаоллиги ва алоҳида қобилияти учун бир гуруҳ ёшлар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА