Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида “Декос” компанияси ва “МФактор” лойиҳаси асосчиси, тадбиркор Ҳасан Мамасаидов билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда институт маъмурияти вакиллари, ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчилари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.

Учрашувда институт ректори вазифасини вақтинча бажарувчиси Қувондиқ Қодиров тадбиркор Ҳасан Мамасаидов томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар, уларнинг аҳамияти, шунингдек, “Бизнес марафон” лойиҳасида мунтазам равишда спикерлик қилиб, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш йўналишидаги ишлари тўғрисида маълумот берди. Ўз навбатида тадбиркор ҳаёти ва меҳнат йўли, соҳага қўйган дастлабки қадами, иш фаолиятида йўл қўйган хатолари, учраган қийинчиликлари, уларни қандай енгиб ўтиб, бугунгидек даражага эришгани бўйича ҳаётий тажрибаси билан ўртоқлашди.

Талаба-ёшлар тадбиркорнинг ташаббуслари ва лойиҳалари борасида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Энг яхши савол эгаларига тадбиркор муаллифлигидаги “Бу китоб сиз учун эмас, балки бўлажак лидерлар учун…” номли китоб совға қилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири