Остона шаҳрида ўтказилган пара дзюдо бўйича Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етди.

Ушбу қитъа биринчилигида қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, 6 та кумуш ҳамда 3 та бронза, жами 13 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Бу борада кучли учликдан мезбон Қозоғистон ҳамда Эрон терма жамоалари жой олди.

 

Н.Раҳмонова, ЎзА